"Барса" Лаутаро учун 60 миллион евро ва яна икки футболчисини қўшиб бермоқчи
14 май 2020 22:58
Янгиликлар
"Барса" Лаутаро учун 60 миллион евро ва яна икки футболчисини қўшиб бермоқчи
Трансфер яқин фурсатларда ижобий ҳал этилиши мумкин. Милан клуби май ойидаёқ "Барселона" билан келишувга эришиш истагида.
Шу билан бирга, "Интер" Лаутаро жамоада қолмаслигини сезиб турибди, чунки молиявий келишмовчилик туфайли футболчи билан шартномани узайтириш имконсиз.
Diario Sport хабарига кўра, музокаралардаги энг катта тўсиқ - бу "Барселона" Лаутаро учун таклиф этаётган сумма.
Каталония клуби келишув амалга ошиши учун 60 миллион евродан ташқари яна икки ўйинчисини таклиф қилмоқда, аммо "Интер" кўпроқ пул олишни хоҳламоқда.
"Интер" аллақачон Лаутаро ўрнига келиши кутилаётган номзодлар билан музокараларни бошлаган. Улар Тимо Вернер ("Лейпциг") ва Пьер-Эмерик Обамеянг ("Арсенал")дир. Бироқ, музокаралар якуний босқичга ўтиши учун "Интер"га пул зарур.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Фикрлар