UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:55Бруней бош мураббийи: "Бу шармандали мағлубият эмас"  1 23:22Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди  0 22:57Ўртоқлик ўйини. Россия термаси Бруней билан учрашувда тарихий рекордни янгилади  6 22:14"Вест Хэм" "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан 85 млн фунт талаб қилмоқда  0 21:48Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида: "Бу тақдир"  1 21:19Рубен Аморим: "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман"  4 20:49Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин  5 20:29Аббосбек Файзуллаевга “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини топширилди   24 20:02"Реал" собиқ ҳимоячиси клубга Салибани сотиб олишни маслаҳат бермоқда  1 19:40"Ливерпуль" ва "Арсенал" Қудусга қизиқмоқда  0 19:21Азиз Ибрагимов: "3 та гол ўтказиб юбориш ҳимоядаги муаммони очиб берди, КХДР билан ҳам осон бўлмайди"  22 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Япония Индонезия дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади  6 18:50Муҳаммадали Ўринбоев: "Ироқ билан очиқ ва интенсив ўйин бўлди"  0 18:34102 дақиқа, 5та гол ва аламли мағлубият ГАЛЕРЕЯ  9

"Барса" дарвозасига 1 та гол уриш учун 80 та зарба, қайта жонланаётган "Атлетико"нинг "Кичкина шаҳзода"си — Ла Лига сарҳисоби Янгиликлар

"Барса" дарвозасига 1 та гол уриш учун 80 та зарба, қайта жонланаётган "Атлетико"нинг "Кичкина шаҳзода"си — Ла Лига сарҳисоби

Испания Ла Лигасига келаси мавсум учун АПЛдаги каби, одатдагидан битта кўп квота ажратилади.

 Бу "Севилья" билан боғлиқ эканлигини англаш унча қийин эмас. Қолган квоталар ЕЧЛ 4, ЕЛ 2 ва ЕКЛ 1 кўринишида тақсимланади.

Каталонияликлар ушбу мавсумни халқаро майдонни инобатга олмаганда, жуда стабил тарзда ўтказишди. "Барса" учун бу 26-чемпионлик. Клуб охирги марта 2018/19 йилги мавсумда, Эрнесто Вальверде қўл остида чемпион бўлган. "Барселона" нақд 11 та ўйинни 1:0 ҳисоби билан якунлаган. Хави марказий ҳимояда 13 хил комбинациядан фойдаланди. Жамоа 38 та ўйинда 18 гол ўтказиб, "Атлетико"нинг рекордини такрорлади. Энг қизиғи, голларнинг тенг ярими 30-турдан кейин ўтказиб юборилган. 30-турга қадар бўлган ўйинлар статистикасига эътибор қаратсак, "Эл Класико"ни инобатга олмаганда, "Барселона" дарвозаси томон йўлланган зарбаларнинг ҳар 80 тадан биттасигина голга айланганига гувоҳ бўламиз. Шунчаки даҳшатли натижа. 

Хави каталонияликлар тарихида ҳам ўйинчи, ҳам мураббий сифатида чемпион бўлган 5-инсон бўлди.

ЕЧЛни финал остонасида тарк этган "қироллик клуби" сўнгги дақиқаларда Испания вице-чемионлигини "Атлетико"дан тортиб олди. "Реал" одатда мавсумни совринсиз якунламаслигини яхши биламиз. "Қаймоқранглилар"га бу мавсум фақатгина Испания Кубоги насиб қилди. Жамоа ҳақидаги миш-мишларга қулоқ солсак, келаси мавсум учун қайта "галлактикос" ташкил қилишаётгандек туюлади.

"Атлетико" Ла Лиганинг иккинчи даврасини Антуан Гризманн билан юқори даражада ўтказди. Гризман XXI асрда Ла Лига тарихида 15 гол + 16 ассистни амалга оширган илк "Атлетико" футболчиси бўлди. 

Жамоа халқаро майдондаги натижалари билан мақтана олмайди. Мадридликлар ўз тарихида илк бор ЕЧЛ гуруҳини охирги ўринда якунлади.

"Реал Сосьедад" Давид Сильва ва Такефусу Кубоcи билан мавсумни ижобий тарзда якунлади. Жамоа 10 йиллик танаффусдан сўнг яна ЕЧЛда иштирок этади. Кубо баскларнинг росмана қахрамонига айланди. У гол урган ҳар 9 ўйинда жамоа ғалаба қозонди.

"Вильяреал" ва "Бетис" ЕЛга, "Осасуна" эса ЕКЛга йўлланмани қўлга киритди. Бундан ташқари, 12-поғонадан жой эгаллаганига қарамай, "Европа Лигаси қироллари" — "Севиля" ҳам ЕЛдаги чемпионлик сабаб ЕЧЛда иштирок этади. 2002 йилдан буён испан жамоалари бошқа лига вакиллари билан 17 бор финалда рўбарў келиб, бирор маротаба мағлуб бўлишмаётганди. "Севилья" анъанани давом эттириб қўя олди.

Шундай қилиб, Сегундага "Вальядолид", "Эспаньол" ва "Эльче" жамоалари равона бўлган бўлса, у ердан ҳозирча "Гранада" ва "Лас Палмас" жамоалари ўрин алмашадиган бўлиб турибди. Учинчи йўлланма эгаси 18 июнь куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйинда маълум бўлади. Бу "таклифнома" ё "Леванте"га, ё "Алавес"га насиб қилиши мумкин.

Шахсий титуллар. Энг яхши футболчи — Марк Андре Тер Штеген (38 ўйин, 18 гол);

Энг яхши ҳужумчи — Роберт Левандовски (26 гол); 

Энг яхши ярим ҳимоячи — Антуан Гризманн (16 ассист); 

"Гол+пас" тизмида энг кўп очко жамғарган футболчи — Антуан Гризманн (15 гол + 16 ассист = 31 очко).


Дониёр Маматқулов тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика