Барак Обама "Барселона" - МЮ ўйинига нима учун ташриф буюргани маълум бўлди

Tolibjon Qosimov
27 июл 2017, 21:34
Бугун "International Champions Cup" доирасида "Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.


Олдинроқ, ана шу учрашувни АҚШ собиқ президенти Барак Обама ҳам кузатиб боргани ҳақида хабар берган эдик. Обама Мэриленддаги "FedEx Field" стадионига фахрий меҳмон сифатида ташриф буюрди.

"Барселона" президенти Хосер Бартомеу учрашув танаффусида вип ложалардан бирида Обама билан учрашди.

Бартомеу АҚШнинг 44-президентига "Барселона" фондининг Қўшма Штатлардаги фаолияти ва клуб футбол мактаби ҳақида гапириб берди. Шунингдек, Америкада аёллар жамоаси тузиш режаси ҳақида ҳам айтиб ўтди. Бундан ташқари, томонлар ушбу лойиҳани "Барселона" ва Обама фонди ҳамкорлигида амалга тадбиқ этишни муҳокама қилишди.

Суҳбат чоғида Обама қизи сабаб футбога қизиқиб қолганини тан олди ва АҚШда "Барселона"нинг аёллар жамоаси тузилишига қизиқаётганини айтиб ўтди.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com