

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда. 32 ёшли футболчи Италия чемпионатига қайтишни хоҳлайди. Аммо, ҳозирда унда фақатгина битта таклиф бор — Швейцариянинг "Сьон" клуби.
Балотеллининг турк клуби билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt ўйинчини 2,8 миллион еврога баҳоламоқда.
У жорий мавсум Туркия Суперлигаси доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



