Балотелли: "Термадаги бирорта футболчида мендаги сифатлар йўқ"

Mirjalol Normatov
22 окт 2023
"Адана Демирспор" жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли Италия термасига қайтишни истайди.

"Терма эшикларини мен учун ёпманглар. У ерда доимий бўлишни талаб қилмайман, бироқ баъзида чақириб туришларини сўрайман.

Термадаги бирорта футболчида мендаги сифатлар йўқлигига ишонаман. Бирор футболчи майдонга тушиши биланоқ ҳолатни ўзгартириб ташлай олмайди", - деди 33 ёшли футболчи.

Балотелли Италия термаси таркибида 36 ўйинда қатнашиб, 14 гол урган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal