Sofascore. Алиқулов ҳимоячилар орасидаги энг катта баҳога лойиқ кўрилди

Khoja
27 янв 2025
Кеча Туркия чемпионатининг навбатдаги турида «Ризеспор» «Адана Демирспор»га қарши баҳс олиб борди.

Учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мезбонлар сафида Ҳусниддин Алиқулов бошланғич таркибда майдонга тушди. Ҳимоячимиз баҳсда сариқ карточка ҳам олди

Sofascore нашри Ҳусниддин Алиқуловнинг кечаги учрашувдаги ҳаракатларига 7,3 баҳо қўйди. Бу ҳимоячилар орасидаги энг катта баҳо бўлди.


KhojaМуаллиф
Манба: Sofascore