Баллак: "МЮ "Бавария" билан бир хил даражада эмасди"
21 сен 2023 15:26
Янгиликлар
Баллак: "МЮ "Бавария" билан бир хил даражада эмасди"
Германияликнинг фикрича, мюнхенликлар йирикроқ ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди.
Мюнхенликлар собиқ футболчиси Михаэль Баллак Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган "Бавария" – "Манчестер Юнайтед" (4:3) учрашуви ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бавария" бошқача таассурот қолдирди. Баъзан улардан нимани кутишни билмай қоласиз. "Манчестер Юнайтед" ўйинни яхши бошлаган бўлса-да, "Бавария" билан бир савияда эмасди.
"Бавария" йирикроқ ҳисобда ғалаба қозониши керак эди, аммо ижобий томони шундаки, улар ўтказиб юборилган ҳар бир голга яхши муносабатда бўлишди", – деди Баллак.
"Бавария" Чемпионлар Лигаси доирасидаги навбатдаги ўйинини 3 октябрь куни меҳмонда "Копенгаген"га қарши ўтказади. "Манчестер Юнайтед" эса ўз майдонида "Галатасарой"ни қабул қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар