UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  1 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  0 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  22 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  12 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3

Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб ҳам, биз ҳам ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб ҳам, биз ҳам ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди"

Coca-Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.



Ўйин ҳақида

- "Сурхон" мухлисларини узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман. Бугун турнир жадвалида ёнма-ён турган жамоалар тўқнаш келишди. Бу каби ўйинлар қийин кечади. Улар ҳам, биз ҳам ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди. Шу сабабли ҳар икки жамоа майдонда борини бериб ҳаракат қилди.

Биринчи бўлимда бир оз ташаббусга эга бўлиб тургандик. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа гол уриш учун ўйнади. Шуни ҳисобига ҳар икки жамоада очиқ худудлар ва голли вазиятларга юзага кела бошлади. Бу каби ўйинларда имкониятдан фойдаланган жамоа ютиб кетади. Омад бизга кулиб боқди. Эҳтиёткорликни йўқотишга ҳаққимиз йўқ, сўнги дақиқаларда рақиб ҳисобни тенглаштириб қўйиши мумкин эди.

- "Сурхон" ҳужумкор руҳда ўйнаётган бўлса голлар сони кам. Бу борада иш олиб борилаяптими?

- Алоҳида ҳар бир холат бўйича ишлаймиз. Машғулотларда гол киритиш бўйича турли услубларни синовдан ўтказамиз. Ўйинга чиққан футболчи руҳий жиҳатдан тайёр бўлиши керак. Машғулотда 5 та вазиятдан 5 та гол урса, ўйинда ура олмаяпти. Таркибимизда Суперлига тажрибасига эга футболчилар кам. Лекин қувонтирган жиҳати ҳар бир майдонга чиққан футболчи борини бериб ҳаракат қилаяпти. Кейинги ўйинларда ҳам мақсадимиз йўлида ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика