Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин тенг курашлар остида ўтди"

Iskandarov Abdulaziz
10 авг 2024
Про-лиганинг 15-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Тенг курашлар остида ўйин ўтди. Ҳаво иссиқ бўлишига қарамасдан ҳар икки жамоа вакиллари майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Голли вазиятлар ҳар икки томонда ҳам бўлди, бу борада бизнинг омадимиз келди. Футболчилар, мухлисларимизни жамоа ғалабаси билан табриклайман.

- Раҳбарият сизга қандай вазифалар қўйди?

- Бизда сўнги турлардаги қониқарсиз натижалар сабаб бир оз ўзгаришлар бўлди. Мени бош мураббий сифатида тайинланганим кичик ўзгариш холос. Аввалги бош мураббий Муҳсин Низомиддинов ҳам мураббийлар штаби таркибида ишламоқда. Мақсад ўзгармади, биз Суперлига йўлланмаси учун ҳаракатдамиз.

- Муҳсин Низомиддинов қандай лавозимда қолди?

- У киши ҳозир клуб спорт директори лавозимида ишламоқда.

- Жамоа сардори Бобуржон Акбаров бошқа жамоага кўчиб ўтишига сабаб нима?

- Бу футболда учраб турадиган жараён. Биз ҳам футболчи бўлганмиз. Ҳар бир футболчида шунақа вазият бўлиб туради.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia