Баҳром Ҳайдаров: "Нефтчи"дек буюк клуб учун ҳали ёруғ кунлар келишига ишонаман"

Narzulla Saydullayev
29 ноя 2018
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров қуйидагича фикр билдирди:

- Мураккаб мавсум ўтказдик. Ҳаммаси учун йигитларга раҳмат, барчага раҳмат! Шогирдларим қийин вазиятда бўлишимизга қарамай, ортда қолган барча беллашувларда юракдан ҳаракат қилишди. Уларга эътирозим йўқ. Бугун фақат мухлислар учун ўйнадик ва охиригача курашдик. Афсус омадимиз келмади. Қўқонликларни ғалаба билан қутлайман. Ҳаёт эса давом этади. “Нефтчи”дек буюк клуб учун ҳали яхши ва ёруғ кунлар келишига ишонаман, - деди мутахассис.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz