UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  0 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  0 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  1 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  3 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  8 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  3 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  24 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" ўртасидаги учрашувдан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўтган сафарги мағлубиятдан сўнг раҳбарият ва мухлислар олдида ўзимизни оқлашимиз керак эди. Футболчилар ҳам шунга яраша курашишди. "Бунёдкор" Ўзбекистоннинг кучли жамоаларидан бири. Биз уларга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик деб ўйлайман. Қарши ҳужумларда рақибни ушлашни режа қилгандик. Бизда ҳам етарлича вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Биринчи давра якунланаётганига қарамай, йигитлар 120 дақиқа давомида тўхтамай югуришмоқда.  Пенальтиларни яхшироқ ижро этсак ҳам бўлар эди, лекин бу ҳақда бир нима дейиш қийин. Бугунги учрашув натижага мос бўлди" - дея фикр билдирди Баҳром Ҳайдаров бугунги учрашув ҳақида.

- Пенальтилар сериясидан олдин дарвозабон Азиз Исоқовни майдонга тушириш мумкинмиди? У ўтган мавсумда "Металлург"га қарши ўйинда учта зарбани бартараф этган эди.

- 90 дақиқада ҳам шу ҳақда ўйлагандим. Экстра таймлар давомида футболчини алмаштириш мумкин эмас, фақатгина танаффусда Исоқовни майдонга туширишимиз мумкин эди. Исоқовни майдонга туширсак, бошқа футболчини захирага олиш имкониятидан маҳрум бўлардик. Бир футболчимиз чарчаб қолди ва кичик жароҳати бор эди. Режа бўйича Азиз майдонга тушиши керак эди, у чигил ёзди машғулотларини бошлаб юборган эди.

- Андро Гиоргадзе ҳақида гапириб ўтсангиз.

- Андро Гиоргадзе, Аслиддин Тоштемиров ва Жасур Ёқубов жароҳатда. Учта марказий ҳимоячимиз жароҳатланган. "Машъал"га қарши ўйинда ҳам шундай ҳолат эди. Ҳозир бор-йўғи битта дона марказий ҳимоячимиз Алишер Салимов бор. Бошқа футболчиларнинг улар жароҳатланган ҳимоячиларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилмоқда.

- Икки нафар футболчи пенальтилардан унумли фойдалана олмади. Улар машғулотларда 11 метрлик зарбаларни ижро этишармиди?

- Ҳа. Ҳар машғулотда пенальти тепишар эди. Бундай вазиятда жуда катта руҳий босим бўлади. Зўр ижрочи ҳам энг сўнгги вазиятда қарорини ўзгартириб юбориши мумкин. Футболчилар ўзига керакли хулосалар чиқариб олишади деган умиддаман. Мураббий сифатида уларни айблай олмайман.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика