UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  0 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  0 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  40 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  3 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  9 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2

Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи қизил карточка сабабли мағлуб бўлдик" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи қизил карточка сабабли мағлуб бўлдик"

Суперлиганинг 4-тури доирасида "Сурхон" майдонида учралган мағлубиятдан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинни бошланишиданоқ "Сурхон" ҳужумга ташланиши аниқ эди. Жамоа кетма-кет ўйинларда мағлуб бўлганди. Дастлабки 15 дақиқаликда ҳимояни яхши ушлашимиз керак эди. Буни уддаладик. Рақиб илк вазиятидан гол урди. Битта гол ўтказиб юбориш фалокатли ҳолат эмас. Иккинчи бўлимга яхши кайфиятда чиқдик. Иккала жамоа ҳам бир хил ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Учрашув бошида ташаббус "Сурхон" томонда бўлди. Иккинчи бўлимга келсак, таймни яхши бошладик. Йигитлар ғалаба учун интилаётганди, лекин иккита қизил карточка... Битта қизил карточка унчалик сезилмаётганди. Бироқ иккинчиси рақибга катта устунлик тақдим қилди. Шуни ҳисобига ўйин охирида кучимиз етмай қолди. Тўққизга ўн бир ҳолатда ҳам охиригача ўйнашимиз керак эди. Бироқ буни уддалай олмадик.

- "Қўқон-1912" ҳисобни тенглаштиргандан кейин Сиз Баҳром Абдураҳимовни туширмоқчи бўлдингиз ва икки ҳужумчини алмаштиришга тайёрланаётгандингиз. Бу нима билан боғлиқ? Иккинчи саволим: карточкалар жамоага ҳалақит қилди. "Қўқон-1912"да карточкаларнинг кўпайиб кетаётгани нима билан боғлиқ? Тартиб-интизомми ёки бошқа ҳолатлар борми:

- Буни тартиб-интизом билан боғламаган бўлардим. Чунки бу ўйин эпизодлари. 1:1 бўлганидан кейин Шаҳзод Бешимов ҳамда Муҳаммаданас Ҳасановни захирага олмоқчи эдим, бироқ ўша ҳолат бўлиб қолди. Улгурмадик. Ўйин тугашига 5-10 дақиқа қолганида бўладиган тўполон-жанжаллар футболда бўлиб турадиган ҳолат. Албатта, футболчи ўзини ушлаши керак. Бироқ буни ёмон ҳолат деб ўйламайман. Дуранг пайтда ҳужумчини тушириш ўйиндан келиб чиқиб амалга оширилади. Бизда ўйинни дурангга олиб бориш ниятимиз йўқ. Бугун дуранг ҳам биз учун ёмон натижа бўлмасди. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ўзгаришлар тайёрланаётган пайтда биз рақибга катта босим ўтказаётгандик. "Сурхон" ёш жамоа, футболчилар бироз довдираётгани кўринди. Иккинчи қизил карточка эса уларга катта руҳий ёрдам бўлди. Шуни ҳисобига рақиблар ғалаба қозонди.

- "Сурхон" айни дамда Суперлиганинг энг ёш жамоаларидан бири бўлиб турибди. Шу боисдан "Қўқон-1912" бугун агрессивроқ ўйин намойиш қилади, кўпроқ ҳужум қилади деб ўйлагандим. Бироқ "Сурхон" илк дақиқалардан тезкор гол учун ўйнади. Бугун "Қўқон-1912"дан нега агрессив футбол кўрмадик?

- Буни ўрганиб чиқамиз. Агрессив футбол ўйнаб, ғалаба қозониш кераклигини йигитларга тушунтиряпмиз. Бу саволга аниқ бир жавобим йўқ. Барчасини кўриб чиқишимиз керак.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика