Баҳром Ҳайдаров: "Бундай ўйинларда 1-2та вазият кўп нарсани ҳал қилади"

Eldor Akmurzayev
6 май 2021
Суперлиганинг еттинчи туридан ўрин олган "Сурхон" - АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар техник директори Баҳром Ҳайдаров фикрларини билдириб ўтди.

"Мағлубиятли ўйинлардан сўнг ҳар қандай жамоага алам қилади. Бугун АГМКдек тажрибали жамоага қарши муносиб ўйин намойиш қилишга ҳаракат қилдик. Ҳеч бўлмаганда бир очко олишимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда йигитлар темпни оширишди. Рақибнинг оралиқда кўп ўйин ўтказгани билиниши кутилган эди. Ўйин охирида ташаббусни қўлимизга олган бўлсакда, вазиятларни якунлашда маҳорат ва тажриба етишмади. Бундай ўйинларда 1-2та вазият кўп нарсани ҳал қилади", дейди Баҳром Ҳайдаров.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia