UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  3 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  11 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  13 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  6 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Ньюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  29 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0

Баҳром Ҳайдаров: "Бугун ортга йўлимиз қолмаганди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Бугун ортга йўлимиз қолмаганди"

"Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Бухоро"га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.

"Биринчи ўринда ғалаба билан футболчилар, раҳбарият, мухлисларни табриклайман. Ўйинга келсак, биринчи бўлимда "Бухоро"нинг очколар борасида олдинда эканлиги маълумлиги учун катта таваккалга қўл урмади. Бизда ортга йўл йўқ эди. Боримизни ташладик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз янада кучайди, вазиятлар кўпайди",- дейди Баҳром Ҳайдаров. 

- Одатда "Бухоро" иккинчи бўлимда прессинг қўлларди. Бугун аксинча бўлди. Бу нима билан боғлиқ?

- Тўғрисини айтсам, "Бухоро"нинг ўйинини ўрганганимиз йўқ эди. Биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор бердик. Рақиб қандай ўйнашидан қатъий назар прессинг қилишимиз керак эди. Дуранг қониқтирмасди. Тўғри, 3 та ҳимоячига ўтдик. Уларнинг ҳужум чизиғи кучли. Шу омил тайёргарликда керак бўлди.  

- Андро Гиоргадзе майдонга тушиши ҳам таваккалчиликми?

- Унда жароҳат бор эди. Мажбур бўлдик, 0:0 вақтда "Бухоро" ҳам олдинга ўтди. Биринчи пасларни ушлаш учун уни майдонга туширдик. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика