UZ

Сўнгги янгиликлар

10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  1 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  8 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  10 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  52 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  9 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  31 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Баҳром Ҳакимов: "Мендан олдинги мураббийлар ёмон ишлашди демайман, аммо..." Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: "Мендан олдинги мураббийлар ёмон ишлашди демайман, аммо..."

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Машъал" - "Турон" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳакимов ўз фикрларини билдирди.





"Жанговар ўйин бўлди. Йигитларга ўйин учун раҳмат, қўлларидан келганича ҳаракат қилишди, бироз омад етишмади. Урган голимизни инобатга олишмади, ҳали ўша вазият видеосини кўрмадим. Агар ҳозир очколаримиз кўп бўлганида бир очко ишладик дейишимиз мумкин эди, аммо айни пайтда йўқотган икки очко сув ва ҳаводек зарур эди. Ёмон ўйнамадик, тўғри хатоларимиз кўп. Ишлаш керак, бу йил вақтимиз ҳам етмаса керак", - дейди Баҳром Ҳакимов.

- "Турон" таркиби ёмон эмас, ёш ва тажрибали футболчилар бор. Жамоага нима етишмаяпти?

- Мендан олдинги мураббийлар ёмон ишлашди демайман. Аммо исталган юлдуз футболчини янги жамоага олиб келсангиз вақт керак бўлади. Про лигада ўйнаган 5-6 футболчи қолганида ва ёнига 3-4 нафар янги ўйинчини қўшиб, жамоавий ўйинни шакллантирса бўларди. Йигитлар ҳар бир ўйинга босим билан тушмоқда, сиз ортда қолиб кетиб бошқаларга етиб олишингиз жуда қийин.

- "Турон" ҳозирдан Про лигага тушиб кетди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, ҳали имкониятимиз бор. Олдинда иккита тур бор. Ким ишонмаса эшигимиз очиқ бемалол кетаверинглар дедим. Охирги тургача ўйнаймиз. Бундан ташқари футболни мухлисларимиз учун ўйнаймиз. Уёғи бир гап бўлар. Агар Про лигага тушиб кетсак ўйин услубини янгитдан шакллантирамиз. Таркибдаги 10-12 футболчининг шартномаси бор экан, бу томонлама менга осонроқ бўлади.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика