

Баҳром Абдураҳимов "Насаф" билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
Хавбек 2015-2017 йилларда ҳам "аждарлар" сафида ҳаракат қилган. Абдураҳимов "Насаф" билан бирга икки марта чемпионатнинг бронза, бир марта кумуш медалларини ,икки марта Ўзбекистон Кубогини ва бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган.
"Баҳром 2022 йилги футбол мавсумида «аждарлар» билан яна кўплаб совринларни қўлга киритишини тилаб қоламиз", - дейилади клуб хабарида.



