

Ўтган мавсумда 22та гол урган Ваҳобовга Малайзия ва Эрон клубларидан таклифлар бор эди. Бироқ раҳбарият уни жамоада қолишга кўндира олди. Айни пайтда футболчи Навоий клуби сафида янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.
Ундан ташқари, Илҳом Юнусов ва Алишер Юсупов каби янги футболчилар ҳам жамоа ихтиёрига етиб келишди. "Қизилқум"ни Виктор Клишин, Достон Абдураҳмонов каби футболчилар тарк этишди. Наврўз Алимовнинг ижара муддати тугагани боис "Пахтакор"га қайтиб кетди.



