Баҳрайн ТЖ Украинага қарши ўртоқлик ўйини учун футболчилар қайдномасини эълон қилди

Eldor Akmurzayev
20 май 2021
Бугун, 20 май куни Баҳрайн термаси ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Украинага йўл олди.

Португалиялик мутахассис Элиу Соуза бўлажак ўйин учун термага 23 футболчини жалб қилди.

Дарвозабонлар: Иброҳим Лутфалла ("Ал Халидия"), Сайид Шуббар Алави ("Ал Риффа"), Муҳаммад Аҳмад Мархун ("Малкия").

Ҳимоячилар: Сайид Маҳди Бакир, Ҳамад Шамсан, Али Мадан, Сайид Радҳа Исса (барчаси – "Ал Риффа"), Сайид Қосим Алавий ("Ал Халидия"), Аҳмад Абдулла ("Ал Нажма"), Ахмад Набиль ("Манама"), Абдулла Ал Ҳаза ("Ист Риффа").

Ярим ҳимоячилар: Али Харам, Жассим Ал Шайх, Муҳаммад Жассим Мархун, Комил Ал Асвад, Ҳаза Али (барчаси – "Ал Риффа"), Жассим Ҳалиф ("Ал Будайи"), Маҳди Ал Хумайдан ("Ал Аҳли"), Сайид Дхия Сайид ("Ал Наср", Қувайт).

Ҳужумчилар: Сайид Хошим Исса ("Ал Риффа"), Муҳаммад Ал Румайхи ("Ист Риффа"), Маҳди Абд Ал Жаббор ("Манама"), Аббос Ал Асфур ("Ал Шабаб").

Украина – Баҳрайн учрашуви 23 май куни Харьковда бўлиб ўтади. Баҳрайнликлар мазкур ўйин олдидан "Металлист" стадионида учта машғулот ўтказади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ua-football.com