Баҳрайн ЖЧ саралаш ўйинларига тайёргарликни бошлади

Xayrulla Xoliqov
25 фев 2021
Баҳрайн МТЖ мартда иккита учрашув ўтказади.

Миллий жамоа Манама шаҳрида машғулотларга киришди. Бош мураббий Элио Соуза мазкур йиғин учун 33 нафар футболчини таклиф этди. Баҳрайнликлар март ойида ЖЧ саралаш босқичининг 2та учрашувида майдонга тушишади. Мазкур баҳслар 25 март куни Сурия ва 30 март Иорданияга қарши бўлиб ўтади. 

Бу Баҳрайн терма жамоасининг янги йил ҳисобидан дластлабки йиғини бўлади. Жамоа охирги марта ўтган ноябрда йиғилган бўлиб, Тожикистон, Ливан ва БААга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказганди. Баҳрайнликлар ЖЧ саралаш баҳсларида Ироқдан сўнг иккинчи ўринда боришяпти. 


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com