UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  1 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  17 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  4 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  63 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Баҳодир Шаймардонов: “Вазифани ҳали тўлиқ бажара олмадик” Янгиликлар

Баҳодир Шаймардонов: “Вазифани ҳали тўлиқ бажара олмадик”

Биринчи лиганинг 21-туридан ўрин олган "Ғиждувон" – "Бунёдкор-2" (6:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун яхши ўйнадик ва ҳақли равишда ғалабани қўлга киритдик, - дея гап бошлади Шаймардонов. Баҳс аввалида йигитлар чиройли ўйин кўрсатиш ва стадионга йиғилган мухлисларга байрам шукуҳини тақдим этишни режалаштирган ҳолда майдонга чиқди. Биринчи бўлимда кўплаб вазиятларга эга бўлдик, афсуски, улардан фойдалана олмадик. Пенальтидан ҳам гол ура олмадик. Қисқаси, истаганча гол урдик. Чиройли баҳс бўлди.

- Бугун кўп тўп олиб чиқдингизлар. Бу нима билан боғлиқ?
- Бизда иккита даврозабон бор. Ҳар иккисига ҳам ўйин амалиётини тақдим қилишни истаймиз. Бугун иккинчи рақамли дарвозабонимизга имконият бердик. Тўп олиб чиққан вазиятларда кутилмагано ҳолат юз берди ва кутилмаган ҳолатда тўп олиб чиқдик. Бу ўйинга қадар битта ўйинда учта тўп олиб чиқмаган эдик.

- Про-лига учун курашда жамоангизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз? Вазифа деярли қўлга киритилдими?
- Бироз шошилмаганимиз маъқул. Чунки “Навбаҳор-Фарм” ва “Нефтгазмонтаж” ўйинига қадар ҳеч нарса айта олмаймиз. Агар шу ўйинда дуранг қайд этилса ёки “Навбаҳор-Фарм” мағлубиятга учраса, шунда вазифани тўлиқ бажардик деб ўйлайман. Лекин биз сўнгги турда ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз ва вазифани бутунлай ҳал қилишни истаймиз. Раҳбариятимиз бизга барча шароитларни яратиб берди ва вазифани бажаришимиз керак.

- Бу йил жамоада тўп сураётган легионерларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпсизми?
- Тўпурар бўлиб турган легионеримиз ўйинидан қониқиш ҳосил қилмоқдаман. У майдонда катта хажмдаги ишларни бажаради. Меҳнаткаш йигит ва борини бериб тўп тепади. Агар унга доимий равишда тўп узатадиган яхши футболчи бўлганида, унинг голлари сони янада кўп бўларди.

- Унинг кейинги тақдири борасида нима дея оласиз?
- Сонгни жамоа билан шартномаси бор. Кейинги йил Про-лига баҳсларида ҳам у жамоамизда қолади ва бизга ёрдам беришига ишонаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика