UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  0 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  43 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1

Баҳодир Шаймардонов: "Про-лига ўйинлари Суперлигадан қолишаётгани йўқ" Янгиликлар

Баҳодир Шаймардонов: "Про-лига ўйинлари Суперлигадан қолишаётгани йўқ"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Ғиждувон" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Ҳар икки жамоа бутун ўйин давомида фаол ҳаракат қилди. Бугунги ўйинда иштиёқимиз баланд эди, Муборакка ғалаба истагида келгандик. Вазиятлар яратаяпмиз, аммо якуний зарбаларда камчиликларимиз борлиги кўриниб қолди. Ишлашда давом этамиз. Насиб бўлса кейинги турда астойдил ҳаракат қилиб навбатдаги босқич масаласини ҳал этамиз деган умиддамиз.

- Бугун "Машъал" кўрсатган ўйиндан уларга кейинги босқич зарур эмасдек кўринди. Сизнингча, мезбонлар бугун ўйинда 2-таркиб билан ҳаракат қилдими?

- Бошқа жамоанинг тактик схемаси ҳақида гапириш ниятим йўқ. Уйда ўйнаган ҳар бир жамоа ғалаба учун ўйнайди. Рақибда ҳам, бизда ҳам голли вазиятлар бўлди. Фақат бу вазиятлардан икки жамоа ҳам фойдалана олмади.

- Сиз ва "Ғиждувон" олдига қандай мақсад қўйилган?

- Жамоамиз бу йилдан Про-лигада иштирок этаяпти. Олдимизда кучли ва рақобатбардош жамоани шакллантириш вазифаси турибди. Ўзларинг кўриб бораяпсизлар, ҳозирда Про-лигада ўйинлар Суперлигадан қолишаётгани йўқ. Ҳар бир очко олтинга тенг деб ҳисоблайман. Клубимиз раҳбарияти, хомийлар астойдил ҳаракат қилишаяпти, бизда жамоани янада кучайтириш учун ҳамма шароитлар бор. Бу йилги мақсадимиз чемпионатни кучли бешликда якунлаш.

- Бугун "Ғиждувон" очиқ футбол кўрсатди. "Қўқон-1912"га қарши ўйиндаги йирик мағлубиятдан сўнг бу каби таваккал қилишга чўчимадингизми?

- "Қўқон-1912" билан ўйинда вазият биз кутмаган тарзда бўлди. Биринчи бўлимда турли тактикаларни синаб кўришга мажбур бўлдик. Айтганимдек, мажбуран ҳимояни кучайтирдик. Иккинчи бўлимда барчасини ўз ўрнига қўйиб олдик ва ўйинимиз сифати ўзгарди.

- Бугунги ўйинда дарвозабон мажбуран алмаштирилди. Айни дамда унинг холати қандай?

- Дарвозабонимиз тирсак қисмдан озроқ жароҳат олибди. Шу сабабдан уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Ҳозирда дарвозабон холати яхши, хавотирли жойи йўқ.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика