Баҳодир Насимовдан гол, жамоасида кутилмаган ғалаба

Narzulla Saydullayev
7 фев 2015
Эрон Про-лигасининг 19-туридан ўрин олган учрашувда ҳамюртимиз Баҳодир Насимов тўп тепаётган “Падидеҳ” клуби сафарда Табризнинг “Трактор Сози” клуби меҳмони бўлиб, кутилмаганда 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.
Қувонарлиси, терма жамоамиз ҳужумчиси 45-дақиқада клубининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Ризо Хагиги 21-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. 41-дақиқада Игор Прагич ўз дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатнинг тикланишига сабаб бўлди. 51-дақиқада Ризо Насехи ўзининг аниқ зарбаси билан ўйинга нуқта қўйди.

Кечаги ғалабадан сўнг Баҳодир Насимов жамоаси 24 очко билан 9-ўринга кўтарилиб олди. “Трактор Сози” эса 32 очко билан 5-ўринда қолди. Турнир жадвалида “Фулад Хузестан” жамоаси 37 очко билан пешқадамлик қиляпти. Фозил Мусаевнинг “Истиқлол”и 34 очко билан кучли учликка якун ясаган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com