UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  3 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  2 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  4 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  19 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6

Баҳодир Насимов: "Ютишимизга ишоняпман, Корея олдингидек кучли эмас" Янгиликлар

Баҳодир Насимов: "Ютишимизга ишоняпман, Корея олдингидек кучли эмас"

Бугунги Ўзбекистон — Жанубий Корея ўртасидаги учрашувдан олдин терма жамоамизнинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Жанубий Корея чемпионатида тўп сураётган Баҳодир Насимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

«Бугунги жуда муҳим ўйин олдидан миллий терма жамоамизга ишонаяпман. Менда шундай ҳиссиёт борки, бугун ғалаба қозониб, айнан мана шу сафар Жаҳон Чемпионатига чиқадигандекмиз. Бундай ўйинларда футболчиларнинг ўзи ҳам ҳар томонлама тайёр бўлади. Омад биз томонда бўлишига ишонаман. Эътибор беринг, шунча очко йўқотган бўлсакда, ҳали ҳамон яхши имкониятга эгамиз. Жанубий Кореянинг учта ўйинини кузатиб шундай хулосага келдимки, ҳозирги Жанубий Корея олдингидек кучли эмас. Уларнинг ўйинида голли вазиятлар жуда кам бўлади. Айнан шу боис ҳам улар ҳали ҳамон сафарда ғалаба қозона олишмаяпти. Футболчиларимиз бугун уларни мағлуб эта олишига ишонаяпман» — дейди Баҳодир Насимов.

«Эрон билан ўйиндан кейин ҳам Кореядаги клубдошларим ўз терма жамоаларига ишонишаяпти. Ҳаттоки улар Корея ғалаба қозонишига мен билан баҳс бойлашди. Мен Ўзбекистон ғалаба қозонади деб улар билан баҳс бойладим. Ёдимда, тўрт йил олдин деярли шундай вазиятда эдик. Сўнгги турда Қатарни 5:1 ҳисобида ютгандик, «дубл»га эришгандим, аммо Корея Эронга мағлуб бўлиб, биз билан бир хил очко жамғарган бўлсада, омадсизлик боис ЖЧ-2014 га бора олмаган эдик. Бу сафар омад биз томонидан бўлишига негадир ишончим комил» — дейди Кореянинг «Ансан Гриннерс» клуби ҳужумчиси.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика