UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  0 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  1 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  2 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  6 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  11 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  56 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  9 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  2 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5

Баҳодир Аннаматов: "Нефтчи-Жарқўрғон" базасига ПФЛдан текширув келгани йўқ" Янгиликлар

Баҳодир Аннаматов: "Нефтчи-Жарқўрғон" базасига ПФЛдан текширув келгани йўқ"

Кеча сайтимизда Жарқўрғоннинг "Нефтчи" клуби ҳақида хабар чиққан эди.
Клуб номи "Сурхон-Термиз" деб ўзгартирилиши ва ўйинлар Термиз шаҳрида ўтказилиши ҳақида эди хабар.

Бугун эрта тонгдан "Нефтчи-Жарқўрғон" жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аннаматов таҳририятга қўнғироқ қилди:

Кеча сайтда хабарни ўқидим. Айни пайтда "Нефтчи" Қашқадарё ҳоким кубоги мусобақасида иштирок этмоқда. Жамоам чорак финалга чиқди. Лекин бу хабар тўғриси мени кайфиятимни бузди.

Уч йилдан буён Жарқўрғонда ишлаб шу жамоани охири биринчи лигага олиб чиқдик. Ўтган йил пулькада муваффақиятли иштирок этиб биринчи лига йўлланмасига эга бўлдик. 2016 йил 5 декабрдан янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборганмиз. Ҳозирда айтганимдек Ҳоким кубогида иштирок этаяпмиз.

Клубнинг ўз ётоқхонаси бор. ПФЛдан ҳеч ким ҳозиргача бизни текширишга келгани йўқ.

Шахсан мен Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовни қаттиқ ҳурмат қиламан. Шундай инсон вилоят ҳокими эканидан фахрланаман. Қашқадарё вилоят ҳокими кубоги тугаганидан кейин агар қабул қилсалар у кишининг қабулида бўламан. Жарқўрғонда ҳам футбол бўлишини чин қалбимдан истайман", - дейди Баҳодир Аннаматов.  

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика