Баҳодир Аҳмедов хорижий йиғинга жалб қилган футзалчилар рўйхати эълон қилинди

Sherzod Nurmatov
1 ноя 2022
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 2 ноябрь куни навбатдаги йиғинини бошлайди.

Йиғин доирасида жамоамиз Марокаш футзал терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ўйинлар 7-8-ноябрь кунлари Рабат шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

7 ноябрь

Марокаш — Ўзбекистон 


8 ноябрь

Марокаш — Ўзбекистон 


Бош мураббий Баҳодир Аҳмедов томонидан мазкур йиғинга жалб этилган футзалчиларнинг рўйхати билан танишинг:

Рустам Умаров ("Жиззах-Кентекс"), Рашван Элибоев (БМБ), Аббос Элмуродов (БМБ), Ихтиёр Ропиев ("Жиззах-Кентекс"), Ҳусниддин Нишонов (БМБ), Даврон Чориев (БМБ, Илҳом Ҳамроев ("Жиззах-Кентекс"), Машраб Одилов (БМБ), Анасхон Раҳматов ("Жиззах-Кентекс"), Дилшод Раҳматов ("Жиззах-Кентекс"), Элбек Тўлқинов ("Жиззах-Кентекс"), Давлат Ибрагимов (АГМК), Шаҳрам Фахриддинов ("Жиззах-Кентекс"), Асилбек Исроилов ("Бунёдкор"), Хайрулла Солихов (АГМК)


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати