UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Баҳодир Аҳмедов: "Мусобақага жароҳатларсиз йўл олдик. Футзалчилар ўйинларга тайёр" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Мусобақага жароҳатларсиз йўл олдик. Футзалчилар ўйинларга тайёр"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун тунда Қувайтда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўл олди.

Кетиш чоғида сайтимиз мухбирлари бош мураббий Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқди. 


"Тайёргарлик жуда яхши ўтди. Машғулотлардан кўнглимиз тўлди. Испаниялик мураббий билан ишладик. Йигитлардан кўнглим тўқ. Катта жароҳатлар йўқ. Футзалчилар бўлажак баҳсларга тайёр. 

Руҳият доимгидек жанговар. Бу борада ҳам муносиб тайёрландик. Мусобақанинг илк ўйини доим қийин ўтади. Ғалаба учун ўйнаймиз. Мухлисларга бизни доим қўллаб-қувватлашаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов. 

Шунингдек, иқтидорли футзалчи Ҳусниддин Нишонов ҳам фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ички муҳит жуда зўр. Тайёргарлик яхши кечди. Испаниялик мутахассис билан ишлаб жисмоний ҳолатимизни янада оптималлаштирдик. Бу йилги Осиё чемпионатида Эрондан оладиган реваншимиз бор. Ватанимизга ёруғ юз билан қайтишни мақсад қилганмиз. Кетишдан олдин бироз ҳаяжон борлигини ҳисобга олмаса, ҳаммаси жойида. Насиб қилса, юртимизга медал билан қайтиш учун бор кучимизни ишга соламиз",- дейди Ҳусниддин Нишонов. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика