UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Баҳодир Аҳмедов: "Жаҳон чемпионига қарши ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатидан кўнглим тўлди" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Жаҳон чемпионига қарши ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатидан кўнглим тўлди"

Ўзбекистон - Аргентина (0:1) ўртоқлик учрашувидан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.





"Аввало Аргентина терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Аргентина - Жаҳон чемпиони, лекин бугун шогирдларимнинг ҳаракатидан жуда ҳам кўнглим тўлди, жуда яхши ўйнадик. Кечаги матбуот анжуманида айтгандим: дарвозабон - ярим жамоа. Бугун рақиб посбони буни исботланди. Энг асосийси ёшларимиз ажойиб ўйнашди. Тўғри хатолар ҳам бўлди. Бугун ўйинни видеосини томоша қилиб таҳлил қиламиз ва эртанги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Таркибдаги кўплаб футболчилар халқаро мусобақаларда иштирок этишган, аммо Жаҳон даражасида ўйнашмаган.

Мен ҳеч қачон, футзалчи бўлганимда ҳам, мураббий бўлганимда ҳам фақат ғалаба учун тушганман. Ҳеч қачон, ҳеч қайси жамоа исталган мусобақада мағлуб бўламан деб ўйнамайди.

Тактик ишланмалар 60-70 фоизга бажарилди. Бунинг устида яна ишлашимиз керак.

Бугун Рустам Умаров тўлиқ ўйнади? Унинг ёши катта бўлса ҳам айни пайтда биринчи рақамли посбонимиз. Эрон билан ўртоқлик учрашувида ёш дарвозабонимиз Аббос Элмуродовни туширганман. Эртага қайси дарвозабон ўйнашини ўйиндан олдин ҳал қиламиз", - дейди Баҳодир Аҳмедов.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика