

"Ироқ терма жамоасига ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Улар жуда яхши ҳаракат қилишди ва бизга кўп қийинчилик туғдиришди. Бу ҳақиқатдан ҳам яхши ўйин бўлди. Ўз жамоам иштирокидан қониқдим ва бронза медалларига эга чиққанимиздан фахрланамиз. Осиё чемпионатидан сўнг бироз хордиқ чиқарамиз ва кейинги қитъа чемпионати учун янги, ёш футзалчиларни тайёрлашни бошлаймиз", - дейди Баҳодир Аҳмедов ОФК расмий сайтига.




