БАА. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда “Шаржа” ғалабага эришди

Eldor Akmurzayev
11 мар 2022
БАА Олий дивизиони 19-турида “Шаржа” ўз майдонида “Ажман”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйинда Кайо дублга эришган бўлса, рақиблардан ҳимоячи Муҳаммад Ҳилол гол муаллифига айланди.

Шаржаликлар сафида ўйинда тўлиқ иштирок этди. Унинг жамоаси айни вақт мусобақа жадвалида 36 очко билан 3-ўринда бормоқда. Пешқадам “Ал Аин” ҳисобида эса 43 очко мавжуд.

“Шаржа” – “Ажман” 2:1 (1:0, 1:1)

“Шаржа” стадиони

Голлар: Кайо 38 – 1:0, Муҳаммад 77 – 1:1, Кайо 90+1 (пен.) – 2:1.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia