

Достон Ҳамдамов ҳаракатланаётган "Хатта" жамоаси сафарда "Ал Айн"га қарши ўйин ўтказди. Кайонинг ягона голи мезбонларга ғалаба келтирди. Меҳмонлар таркибида Ҳамдамов 52-дақиқада Ал Ҳаммади ўрнига майдонга туширилди.

Жалолиддин Машарипов ҳамда Одил Ҳамробеков фаолият олиб бораётган "Шабаб Ал-Аҳли" меҳмонда "Ал Наср"га қарши ўйнади. Машарипов қайдномадан ўрин олмаган бўлса, Ҳамробеков 63-дақиқада Ал Ҳасми ўрнига майдонга тушди. Муросасиз ўтган беллашув дубайликлар фойдасига ҳал бўлди.

Энг қизиғи, Отабек Шукуровнинг "Шаржа" жамоаси ҳам сафарда "Ал Иттиҳод" билан ўйин ўтказди. Учрашув тақдирини Млапа томонидан урилган ягона гол ҳал қилди. Шукуров тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.




