БАА. Муллажонов тўлиқ ўйнади, "Ал Шааб"да мағлубият

Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 15-турида ҳамюртимиз Шавкат Муллажонов тўп тепаётган "Ал Шааб" клуби ўз уйида "Ал Фужира"га қарши ўйнади.

Учрашувда "Ал Шааб" ўз уйида 3:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Муллажонов жамоаси сафида тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

"Ал Шааб" 15та ўйиндан 3 очко тўплаб мусобақа жадвалининг энг охирги поғонасида бормоқда. Клуб кейинги ўйинни 30 январь куни сафарда "Эмирейтс"га қарши ўтказади.

БАА чемпионати
"Ал Шааб" - "Ал Фужира" 3:6
Голлар: Зе Лове 22, Маркао 29, 85 - Исмоил Аҳмад 14 автогол, Патрик Эзе 43, 45+3, Халил Салим 58, 88, Манданне 77.

Манба: championat.asia