

БАА чемпионати, 23-тур.
"Ал Фужайра" - "Ал Шабаб" 2:2
Голлар: Рашид Ҳассан (14), Азиз Ҳайдаров (83-пенальтидан), Маатук (89), Эзе (90)
Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган "Ал Шабаб" жамоаси сафарда "Ал Фужайра" меҳмони бўлди. Учрашувда Ҳайдаров пенальтини аниқ амалга ошириб, ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бироқ "Ал Шабаб" ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.



