

"Ал Аҳли" ҳисобда олинда бораётган ва онлайн турнир жадвалида етакчилик қилаётганди, аммо "Ал Васл" икки голи билан иродали ғалабага эришди. Асосий таркибда майдонга тушган Азиз Ғаниев 90-дақиқада ўз ўрнини Насерга бўшатиб берди. Қайд этиш керакки, ўзбекистонлик хавбек 82-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
"Ал Аҳли" — "Ал Васл" 1:2
Голлар: Гильерме (8) — Сеферович (39), Канедо (86).
"Ал Аҳли": Ҳассан Ҳамза, Аҳмед Жамил, Ренан Виктор, Валид Аббас, Юсеф Жабер, Миливоевич, Азиз Ғаниев, Юри Сезар, Гильерме, Картабия, Матеус Лима
"Ал Васл": Ҳалед Ал Сенаани, Юсиф Али Алмҳери, Софьян Буфтини, Али Ҳассан Салмин, Сиака Сидибе, Али Салиҳ, Харис Сеферович, Родриго Оливейра, Алексис Перес, Николас Хименес, Адама Диалло.
Четлатиш: Аббас (90+2).
Лоуренсининг бенефисига айланган ўйинда мезбонлар ўз майдонларида зафар қучишди. Ҳамюртимиз Абдулла Абдуллаев ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди ва 86-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
"Хорфаккан" — "Ал Ваҳда" 3:2
Голлар: Лоуренси (21, 45-п, 80) — Ҳарбин (13), Пимента Перес Лопес (90+5).
"Хорфаккан": Аҳмед Ҳамдан, Рафаэл Перейра, Лоуренси Родригес, Валед Ҳусайн, Абдулла Абдуллаев, Адел Суббел, Масуд Сулайман, Тулани Сереро, Муҳаммад Авад, Омар Саед, Антонио Жуниор.
"Ал Ваҳда": Ал Шамси, Алзааби, Пимента Перес Лопес, Зоуир, Ал Карби, Нуруллоҳи, Гуанча, Аллан, Ал Сомҳи, Бакаев, Ҳарбин.



