БАА. 1-турда ўзбеклар тўқнашуви бўлиб ўтди

Narzulla Saydullayev
16 сен 2017
Кеча БАА про-лигасида янги мавсум старт олди.

Сардор Рашидов ўйнаётган "Ал Жазира" клуби ўз уйида Азиз Ҳайдаров фаолият олиб бораётган "Ажман"ни қабул қилди.

Учрашувда "Жазира" 2:1 ҳисобида зафар қучди. Рашидов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Ҳайдаров 46-дақиқада захирадан майдонга тушди.

БАА про-лигаси
"Ал Жазира" - "Ажман" 2:1
Голлар:
Али Мабҳут 16, Ромариньо 80 - Волид Холид 62



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia