Азмун "Ювентус" ва "Бетис" қизиқишлари доирасида

Mirjalol Normatov
28 окт 2021
"Зенит" форварди Сардор Азмун фаолиятини Европанинг бошқа чемпионатида давом эттириши мумкин.

"Le Quotidien du Sport" хабарига кўра, "Ювентус" ва "Бетис" унинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Икки клуб ҳам уни 2022 йили эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

"Зенит" эса уни ўз таркибида сақлаб қолишга қийналиши кутилмоқда. Чунки клуб унга йилига 10 миллион евро маош бера олмайдиган бўлмоқда.

Эронлик форвард ушбу мавсумда РПЛнинг 10 ўйинида 7 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Le Quotidien du Sport