Азмун Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этади

Alisher
22 сен 2020
"Зенит" ҳужумчиси Сердар Азмун ўртоқлик ўйинлари учун Эрон терма жамоасига чақирилди.

Бу ҳақда Россия клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эрон 8 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасига қарши, 13 октябрда эса Теҳронда Тожикистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

2014 йилдан бери Эрон термасида ўйнайдиган ҳужумчи 48та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол уришга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: fc-zenit.ru