

Франция клуби январда ҳужумчини қўлга киритади. Ҳозирги пайтда бу масала бўйича "Зенит" билан музокаралар олиб борилмоқда.
Футболчининг "Зенит" билан амалдаги келишуви 2022 йилнинг ёзида тугайди.
26 ёшли ҳужумчи Санкт-Петербург клубида 2019 йилдан буён тўп тепмоқда. Transfermarkt портали уни 25 миллион еврога баҳолаган.
Азмун жорий мавсумда 21 ўйинда 10 та гол урди ҳамда 4 та голли узатмани амалга оширди.



