Ловрен жамоасини ўзгартиришга яқин

Mirjalol Normatov
1 янв 2022
"Лион" 2010-2013 йилларда таркибида ўйнаган "Зенит" ҳимоячиси Деян Ловренни жамоага қайтармоқчи.

Футболчининг ўзи ҳам трансферга розилик берган. Хорват "Лион" учун тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлган. Яқин кунлар ичида барча ҳужжатлар расмийлаштирилади. 

Ёзда Ловреннинг "Зенит" билан шартномаси якунланади. У 2020 йилдан буён питерликлар таркибида ўйнаётганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal