UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Рамос "Реал" ва Испания терма жамоаси сафида сўнгги 20та пенальтини аниқ ижро этди  1 14:03Энг қиммат африкалик футболчилар (Топ-10)  3 14:00Coca Cola Суперлига. 7-тур якунлари (фақат рақамлар)   4 13:38Кай Хаверц қайси клубга ўтади?  7 13:18Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:13"Боруссия" "Бирмингем" хавбекини 23 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олади  2 12:59Қосимов Бердиевни мағлуб этган марказий ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 12:54"Қизилқум" карантиндан сўнг кетма-кет тўртта ўйинда ютқазган ягона клуб  6 12:48"Ливерпуль" испаниялик футболчи билан шартнома имзолашга яқин  1 12:25Расман: Сане "Ман Сити"дан "Бавария"га ўтди  6 12:23Мануэль Швенк Янцер жамоаси билан Иккинчи Бундеслигага чиқди  2 12:20Olamsport: Шаҳрам рейтинда Шоҳжаҳондан олдинга ўтиб олди, Фергюсон ҳали кўп иш қилмоқчи ва бошқа хабарлар  0 12:00Карикатура: "Ливерпуль"нинг байрами узоққа чўзилмади  8 11:38"Беневенто" ўз таркибига "Монако" футболчисини қўшиб олишга яқин  4 11:26"Сурхон" ва легионерлар муаммоси давом этади. Игорь Петкович ФИФАга арз қилмоқчи  33

Азизбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг ғалабасини тасодиф демаган бўлардим" Янгиликлар

Азизбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг ғалабасини тасодиф демаган бўлардим"

“Фарғона водийси кубоги” мусобақасида 3-ўрин учун кечган “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Академия” (Қирғизистон) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Азизбек Тўхтабоев сайтимизга интервью берди.

Бу каби мусобақаларнинг ўтказилиши давлатлар ўртасида дўстона муносабат ва хамкорлик алоқаларининг янада кучайишига олиб келади. Илгари бу каби хорижлик жамоалар билан ўртоқлик ўйинларини ташкил этишда қийинчиликларга дуч келардик. Ҳозирги кунда бу борадаги муаммолар ҳал бўлди, мана яқинда Қўқонда “Хўжанд” жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказдик,шунингдек “Бунёдкор” футбол клуби ҳам хорижда ўртоқлик ўйини ўтказиб келди. Қанча шу каби ўйинлар кўп ўтказилса, жамоаларнинг халқаро тажрибаси ортади.

Ўзбекистонлик футболчиларнинг кўпчилиги бир-бирини билади, имкониятларни чамалай олади. Хориж жамоасига қарши ўйнаганда эса мутлақо янги рақибга, нотаниш жамоага дуч келади. Яна бир бор айтаман, бу каби мусобақалар футбол жамоаларига катта тажриба мактаби бўлади.

Олдимизда Ўзбекистон лига кубоги мусобақаси доирасида “Пахтакор”га қарши жиддий учрашув кутиб турибди. Шундан келиб чиқиб кечаги ва бугунги ўйинларда танлашда қийинчиликларга дуч келдик. Асосан ёшлардан иборат футболчиларни майдонга туширдик. Бугунги рақибимиз ҳам ёш жамоа экан, кўриб турганингиздек, 6:0 ҳисобида ғалаба қозондик.

Кечаги “Нефтчи”га қарши ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, ўзим ҳам ёшлигимдан “Нефтчи”га мухлислик қилиб келаман. “Нефтчи”дан учраган мағлубиятимизни тасодиф демаган бўлардим, уларнинг ғалабасига нисбатан “сенцасия” ёки “тасодиф” деган сўзларни ишлатиш нотўғри бўлади. Юқорида айтганимдек, бизни олдинда “Пахтакор”га қарши ўйин кутиб турганлиги боис, бу мусобақада асосан заҳира вакиллари ва ёш футболчиларни майдонга туширдик. “Нефтчи”нинг ҳозирги таркиби ҳам чакки эмас, ўйинда иккинчи бўлим сўнгига қадар ҳисоб 0:0 бўлиб турганди. Учрашув сўнгида юзага келган биргина хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Бу ўйинда ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди, якунда “Нефтчи”га омад кулиб боқди - дейди Азизбек Тўхтабоев.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг