UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11"Ливерпуль" бир нечта клубдан иборат тармоқ яратмоқчи  0 15:34Лени Йоро "Реал"га ўтмоқчи   3 15:003-тур ўйинларидан бирида тўртта ҳакамлик хатоси бўлди. Ҳакамлик бўйича экспертимиздан таҳлил  0 14:52Саудия Арабистонидан бўлаётган қизиқишга қарамай, "Челси" Стерлингни сотмайди   0 14:23"Жирона" "Краснодар" футболчисига кўз тиккан  1 13:55Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга етиб борди  9 13:44"Лацио" сотилмайди!"  0 13:22"Ал Аҳли" Аргентина термаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:00Ориф Маматказин, "Обод" собиқ устози, "Нефтчи" афсонаси — U-19 чемпионатида ишлайдиган мураббийлари билан танишамиз (1-қисм)  2 12:49Санчо "Боруссия"да қолишни истайди  1 12:19Жароҳат олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   2 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  7 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  8 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  24

Азиз Тўхтабоев: “Тимур Кападзе ўз маслаҳатлари билан жамоамиз муваффақиятларига ҳисса қўшмоқда” Янгиликлар

Азиз Тўхтабоев: “Тимур Кападзе ўз маслаҳатлари билан жамоамиз муваффақиятларига ҳисса қўшмоқда”

Coca Cola Суперлигаси 19-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.

"Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Бизни қўллаб турган барча мухлисларимизга чексиз миннатдорчилик билдираман. Қўқонда “Халқаро ҳунармандчилик фестивали” бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. Бугунги ғалаба Қўқондаги байрамга ҳамоханг бўлди. Тезкор гол бизга ҳам ёрдам берди, ҳам зараримизга ишлади. Ҳисобни очгач, бироз хотиржамликка берилдик. Иккинчи бўлимда футболчиларимиз яна шиддатни ошириб рақибни йирик ҳисобда мағлуб этишди.

Бир неча ойдан бери Тимур Кападзе ўзининг маслаҳатлари билан жамоамиз муваффақиятларида ҳисса қўшмоқда. У киши ЎФАдаги ишларидан бўш вақтларида ўз ёрдамларини бериб келишяпти, бунинг учун Темур акага раҳмат айтаман.

Биринчи бўлим ўрталарига келиб ташаббусни рақибга бериб қўйгандек бўлдик. Танаффусда футболчиларга керакли кўрсатмаларни бердик. Қарши ҳужумдан самарали фойдаланишни айтдик. Улар кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди.

Авазхон Маматхўжаев ўз имкониятларидан ҳали бешдан бирини ҳам кўрсатгани йўқ. Унинг потенциали жуда юқори. Биз агар Авазхондан тўғри фойдалансак келажакда терма жамоамизга ҳам ёрдам берадиган футболчи бўлади.

Отабек Ҳайдаров биринчи даврани Қирғизистонда ўтказди. Унинг имкониятларини мендан яхши биладиган мутахассис бўлмаса керак. Унга бироз омад ва вазиятларда совуққонлик етишмаяпти. Биринчи голини уриб олгач, ўйини кучайиб кетишига ишончим комил. Отабекка ҳозир мухлисларимизнинг руҳий далдалари жуда зарур.
“Қўқон-1912” жамоасини уй жамоаси дейиш нотўғри бўлса керак. Сабаби биз сафарда иккита ғалаба қозондик. Иккита дуранг ўйнадик. Тан олиш лозим, ўз майдонимизда ғалаба қозонишнинг гашти бошқача", - дейди Тўхтабоев. 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика