Азиз Асимов Осиё Кубоги–2019 саралаш босқичи учрашувида ишлайди
25 июл 2017 10:56
Янгиликлар
Азиз Асимов Осиё Кубоги–2019 саралаш босқичи учрашувида ишлайди
Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги–2019 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 3-туридан ўрин олган КХДР – Ливан учрашувларига расмийларни тайинлади.
Унга кўра, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов мазкур ўйинда бош ҳакам бўлиб ишлайди. Алишер Усмонов ва Тимур Гайнуллин қанот ҳакамлари вазифасини бажаради. Захира ҳаками – Шерзод Қосимов.
Ўйин комиссари – ҳиндистонлик Руфус Принц. Ҳакамлар назоратчиси вазифаси Гонконг вакили Лам Чи Хога юклатилди. Эронлик Шаҳин Раҳмони хавфсизлик офицери этиб тайинланди.
Маълумот учун, КХДР – Ливан учрашуви шу йилнинг 5 сентябрь куни КХДР пойтахти Пхеньян шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
21:15
Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди 3
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Фикрлар