

Азиз Асимовга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Ҳусниддин Шодмонов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини ўзбекистонлик Дмитрий Пислегин бажаради.
Учрашув комиссари этиб филиппинлик Давид Дуайт Бальдоза Пенано тайинланди. Ҳакамлар назоратчиси сифатида австралиялик Аназ Ҳакан ишлайди.
“Валенсия” ва “Моҳун Баган” ўртасидаги учрашуви 21 февраль куни Мальдив пойтахти Мале шаҳрида бўлиб ўтади.



