UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  5 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  19 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  10 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  58 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  3 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  2 18:35Сон Туркияда тўп тепиши мумкин  0

Азимжон Аҳмедов: “Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш ниятидамиз” Янгиликлар

Азимжон Аҳмедов: “Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш ниятидамиз”

“Навбаҳор” сардори ва тажрибали ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедов карантин даврида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Азимжон, карантин даврини уйда қандай ўтказяпсиз? Футболни соғингиздингизми?

- Албатта, барча футболчилар қатори мен ҳам карантин пайтини уйда, оилам даврасида ўтказяпман. Жамоамиз мураббийлар штаби томонидан уйда бажариш учун белгиланган машғулотларни бажаряпман. Машқларни бажаришимда менга фарзандларим ҳам ёрдам беришмоқда (кулади).

Ҳар қандай футболчи футболни соғинади. Футболсиз ҳаёт тўхтаб қолгандай туюларкан.

Бироқ коронавирус хасталигини енгиш учун барчамиз ҳукуматимиз томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга оғишмай амал қилиб, сабр қилишимиз лозим.

Бу ҳам Аллоҳнинг бир синови. Худо хоҳласа, бу кунлар ортда қолиб, ҳаёт яна олдингидек, ўз изига тушиб кетади.

Сизнингча, карантин даври футболчиларнинг жисмоний ҳолатларига салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли юқори. Боиси, карантин пайтида машғулотларни якка тартибда олиб борасиз. Жамоа билан бирга, умумий тартибда машғулотлар ўтказиш билан индивидуал ҳолда, машқлар олиб боришнинг фарқи катта, албатта.

- Карантин якунланганидан сўнг, Худо хоҳласа, Суперлига баҳслари давом эттирилади ҳамда барча жамоалар бир хил вазиятда бўлади. Мазкур ҳолат миллий чемпионатимизда сенсациялар юзага келишига олиб келиши мумкинми?

- Карантин тугаганидан кейин барча футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари бир хил бўлади. Шунинг учун бу ҳақда олдиндан бирор нарса дейиш қийин.

Худо хоҳласа, миллий чемпионатимиз баҳслари бошланаверсин-чи, ўшанда биламиз-да, сенсация бўладими ёки йўқми? (кулади).

-  Жорий мавсумда “Навбаҳор”га совринли ўринлар учун курашда қайси жамоалар асосий рақиб бўлиши мумкин?

- Бу борада алоҳида клубни ажратиб кўрсата олмайман. Чунки Суперлигамизда кучсиз жамоа йўқ. Барча клублар деярли тенг кучга эга.

Шунинг учун “Навбаҳор”га совринли ўринлар учун кураш йўлида ҳар қандай жамоа муносиб қаршилик кўрсата олади.

- Жорий мавсумдан бошлаб, майдонга сардор сифатида тушяпсиз. Бунинг эса ўзига яраша масъулияти бор. Сардорлик қийинчилик туғдирмаяптими?

- Таъкидлаганингиздек, сардорликнинг масъулияти анча юқори. Боиси, майдондаги кўплаб ҳолатларда сардор барчасини ўз зиммасига олади. Аммо Худога шукр, бу борада қийинчилик сезмаяпман. Чунки жамоадошларим бу борада менга дўстона ёрдам беришмоқда. Шунингдек, биз бир оиламиз ва “Навбаҳор”нинг юксак мақсади йўлида бир ёқадан бош чиқарганмиз.

Шунинг учун бу борада қийинчиликка дуч келмаяпман.

Ўзбекистон кубоги финали баҳси бу йил Наманганда ўтказилади. Сизнингча,  “Навбаҳор” ўзи учун қадрдон стадионда узоқ йиллик танаффусдан сўнг, яна биллур совринни қўлга кирита оладими? Ушбу имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Ўзбекистон кубоги учрашувларининг финал ўйини Наманганда ўтказилиши жуда яхши бўлди. Бу жамоамизга қўшимча мотивация беради.

Жорий мавсумда Ўзбекистон кубоги соҳибига айланиш учун  барча имкониятимизни ишга соламиз ҳамда буни амалга ошириш қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Узоқ йиллик танаффусдан кейин яна Ўзбекистон кубогини қўлга киритиб, мухлисларга қувонч улашиш ниятидамиз. 

Сиз билан муборак рамазон ойи арафасида суҳбатлашяпмиз. Ҳамюртларимизга ушбу муқаддас ой арафасида қандай тилакларингиз бор?

- Фурсатдан фойдаланиб, барча ватандошларимизни кириб келаётган рамазон ойи билан табриклайман!

Ушбу муқаддас ойда ҳамюртларимиздан бир-бирларини кечиришларини сўрайман. Ўзим ҳам кимнидир хафа қилган, кўнглини ранжитган бўлсам, узр сўрайман.

Рамазон ойида рўзадорларга Аллоҳдан сабр тилайман ва тутган рўзаларини ўз даргоҳида қабул қилишини сўрайман.

Барча ватандошларимиз соғ-саломат бўлишсин!

Коронавирус хасталиги юртимиздан тезроқ даф бўлсин ҳамда халқимиз олдингидек одатий ҳаётига қайтсин, илоҳим!

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика