

"Ўйин яхши бўлди. Айниқса стадиондаги муҳит ажойиб бўлди. Терма жамоада барибир ҳаяжон бўлди, лекин худога шукурки ғалаба қозондик. Ироқ билан баҳсда ҳам, ёздаги расмий ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
"Навбаҳор"да ҳам марказий ҳимояда ўйнаяпман. Анча ўрганиб қолдим. Мураббий мени қайси жойга қўйса ўша ерда ўйнашга тайёрман. Фойдам тегса бўлди", - дейди Азим Аҳмедов.



