Азар: "Реал" ушбу йилда катта муваффақиятларга эришиши мумкин"

Alisher
15 авг 2021
"Реал" форварди Эден Азар Испания чемпионати биринчи тур доирасидаги "Алавес" (4:1)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоа ғалабадаан яхши ҳислар бор, биз тўртта гол урдик ва барча ўйинларда боримизни бермоқчимиз. Биз бу ерда голлар уриш ва ушбу йилда катта муваффақиятларга эришиш учун биргамиз. Биз ҳар бир ўйинда уч очкодан олишимиз керак", - дейди Азар.

Мадридликлар сафида Карим Бензема дубль қайд этди, бундан ташқари Начо ва Винисиус биттадан гол уришди. Мезбонлар Хоселунинг аниқ зарбаси билан жавоб беришди.

"Реал" кейинги ўйинини 22 август куни "Леванте"га қарши ўтказади.


AlisherМуаллиф
Манба: realmadrid.com