UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Давид Луис кетишига Лэмпард сабаб бўлганини айтди  2 18:20Ижарага бериб юборилган энг қиммат футболчилар  4 18:01Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Иорданияда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади   3 17:51Омар Моманидан карикатура: Икки Лондон клубида ўйнаган Эшли Коул фаолиятини якунлади  4 17:28Симеоне Феликс ҳақида: "Биргина индивидуал ҳаракати билан нималарга қодир эканлигини кўрсатди"  7 17:10Б Про-лига 16-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати  3 16:54"Бўрилар" "Қизил иблислар"га қарши, бугун ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган ўйин превьюси  21 16:50Аргентина терма жамоаси ўртоқлик ўйинлар учун қайдномасини эълон қилди  2 16:44Coca-Cola Ўзбекистон кубоги: Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати  17 16:27Бразилиялик Элкесон Хитой терма жамоасидан чақирув олди  14 16:23Бундеслига, 1-тур: "Бавария" очко йўқотган ва "Боруссия" голлар-шоусини тақдим этган турда порлаган Забицер  2 16:07"Шанхай СИПГ" футболчиси: "Арнаутович Элкесонга қараганда кучлироқ"  2 16:05Англия Премьер-лигаси клубларининг ёзги харидлари (тўлиқ)  4 16:00Olamsport: Яна бир боксчимиз проф рингда дебют қилади, Мэйвезер ва Пакьяо ўртасида реванш бўлади ва бошқа хабарлар  0 15:55"Бавария" Хаверц борасида "Байер" билан музокара олиб бормоқда  2

Азар "Қироллик клуби"га ўтди. 2019/20 мавсумда янги "Реал"ни кўрамиз Янгиликлар

Азар "Қироллик клуби"га ўтди. 2019/20 мавсумда янги "Реал"ни кўрамиз

Бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азарнинг "Реал"га ўтишининг асосий жиҳатларига тўхталдик.

Узоқ давом этган музокаралар якунланди. Эден Азар "Челси" билан хайрлашиб, "Реал"га ўтди. Бу трансфер ҳақида кўплаб баҳс-мунозаралар бўлди. "Челси" етакчиси "қаймоқранглилар" сафида тўп тепиш унинг орзуси эканлигини яширмаган. 7 июнь куни кечаси "Реал" Эден трансфери ҳақида эълон қилди.

Бельгиялик билан 5 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди. Футболчини таништириш маросими 13 июнь кун "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Аввалига Азар тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Нега "Реал"?

"Реал" Криштиану Роналду кетганидан сўнг мавсумни жуда ёмон ўтказди. Клуб президенти Флорентино Перес клуб учун фойдали иш қилмади. У Хулен Лопетегини тайинлаб хатога қўл урди, кейин Сантьяго Солари билан вазиятни ўнглашга уринди, ёнғинни ўчиришга кеч бўлганда Зинедин Зидан жамоага таклиф қилинди. "Қаймоқранглилар" мавсумни 3 баҳога якунлашди.

Зинедин Зидан "Реал"га маълум бир шартлар эвазига қайтди. Испан грандига янгиланиш керак эди ва Флорентино Перес "соққа" тўла кармонини чиқарди.

Эден Азар "Реал"нинг асосий мақсадига айланди. Футболчи Мадрид клубига ўтиш билан яшади, Зинедин Зидан эса бельгияликнинг кумири. Азар буни бир неча бор тан олган. "Мен доимо Зиданга юқори баҳо берганман. Унинг қўл остида ишлаш - орзуим. Кичкиналигимда Зидан менинг кумирим бўлган . Уни жуда ҳурмат қиламан".

Ҳаммаси нарса ушбу трансферга тайёр эди: "Реал"нинг керакли маблағни тўлашга тайёрлиги+футболчининг айнан "Реал"га ўтиш истаги+"Челси" ўз етакчисини сақлаб қола олмаслиги.

Азар ва Зидан ўртасидаги "муҳаббат" ҳазил эмас

2010 йилда Зинедин Зидан Marca нашрига интервью бериб, Азар ҳақида қуйидаги гапларни айтган:

"Азар - келажак юлдузи. У кучли футболчи ва бунданда яхшироқ ўйин кўрсата олади. Уни "Реал" футболчисига айлантирган бўлардим".

Азарнинг жавоби: "Зизу, раҳмат, сиздек жаҳон футболи афсонасидан илиқ сўзлар эшитиш жуда ёқимли".

"Челси" бундан мамнунми?

Инглиз клуби ўз етакчисидан яхшигина маблағ ишлаб олади. Тўловлар бўйича расмий маълумот йўқ, аммо инсайдларга эътибор берсак, трансфер 140-150 млн. евро эвазига амалга ошган дейиш мумкин. Бу сумманинг учдан иккиси харидга сарфланадиган маблағ, қолгани бонуслар.

"Челси" менежери Марина Грановская ушбу вазиятдан максимум фойда чиқарди. Эден Азарнинг "Челси" билан шартномаси 2019/20 мавсумда якунига етиши керак эди. Бельгиялик футболчи уни узайтиришни истамади. Иккала томон ҳам ҳаммасини тўғри тушуниб, ўзини муносиб тутишди. Футболчини текинга бериб юбориш яхши фикр эмас.

"Ғам ила Эден билан хайрлашяпмиз, у жамоада қолишини хоҳлаймиз. Бироқ футболчининг қарорини ҳурмат қиламиз. У бошқа мамлакатда ўзини синаб кўрмоқчи ва болалигидаги орзусига эришмоқчи. Унинг муваффақиятларини эсдан чиқармаймиз. Эдендан миннатдормиз.

У клубда ўтказган вақт давомида намунали профессионал бўлди. Келажакда Азарни "Стэмфорд Брижда" кўриш имкониятини сабрсизлик билан кутамиз" - дейди "Челси" директори.

"Челси"нинг муаммоси нимада?

Лондон клуби икки трансфер ойнасида харид амалга ошира олмайди. Бироқ улар апелляция орқали вазиятни ўнглашмоқчи. Аммо ҳаммасига тайёр бўлиш керак. Етакчини йўқотиш доимо аламли.

Маурицио Саррининг "Челси"да қолиши аниқ эмас. Миш-мишлар уни "Ювентус" билан боғламоқда. 2019/20 мавсумда "Челси" билан нима бўлиши номаълум.

Азар "Челси"га нисбатан тўғри иш қилдими?

Ҳа. Футболчининг "Реал"да ўйнаш орзусини мухлислар ва клуб яхши биларди. Эден Азар барча учрашувларда бор кучини ишга солган, бунга шубҳа йўқ. Англия чемпионатида "аристократлар" учинчи ўринни эгаллашди ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишди. Бунинг устига жамоа Европа лигаси ғолибига айланди. Азар финалда дубль қайд этди. 

Шахсий статистика бўйича бу Эден Азарнинг энг яхши мавсуми: 16та гол ва 15та голли пас. Сўнгги марта АПЛда 15 ва ундан ортиқ гол ҳамда пас йиға олган футболчи Тьерри Анри бўлган.

Эден Азар "Челси" мухлислари учун таъсирли хайрлашув мактубини ёзди:

“Челси”даги дўстларим ва оиламга! Сиз энди менинг “Реал”га ўтганимни биласиз. Болалигимда биринчи голимни урган вақтимдан бери шундай жамоада ўйнашни орзу қилганим ҳеч кимга сир эмас. Энди эса клублар ҳам келишувга эришди. Фаолиятимда янги босқич бошлаётганимни тушунасиз деган умиддаман. “Челси”дан кетиш фаолиятимдаги энг қийин қарор бўлди. 

“Челси”га келганимда атиги 21 ёшда эдим. Бу ерда ҳам футболчи ҳам инсон сифатида ўсишга эришдим. Сизлар менинг Белгия терма жамоаси сардорига айланишимда ёрдам бердингиз. Албатта, жамоа учун ҳам шахсан мен учун ҳам қийин даврлар бўлди. Ўйинимиз чиқмаган вақтларда ҳам, майдонда боримни беришга интилдим. Буларнинг барчаси эса, албатта, сизларнинг такрорланмас қўллаб-қувватлашингиз орқали содир бўлди. Бу кураш руҳияти ва хоҳиши. Бу таслим бўлмасликка интилиш. Бу “Челси” маданиятининг бир қисми.

Жамоадан кетишдан олдин, барчангизга ажойиб дўстона муносабат учун ташаккур билдирмоқчиман. Ажойиб даврларни биргаликда ўтказдик. Мистер Абрамович ва жамоа раҳбариятига икки нарса учун раҳмат айтмоқчиман. Биринчиси — “Челси” ўйинчиси бўлганим учун, иккинчиси эса “Реал” аъзосига айланганим учун. Ҳаммага омад тилайман, дўстларим”,—дея ёзади Эден Азар.

Эден Азарнинг келажаги

Бельгиялик ярим ҳимоячи "Реал"да 7-рақамда ўйнайди. Аввал бу рақам Криштиану Роналдуга тегишли бўлган. Эден Азарни португалиялик даҳонинг ишини қилмайди. Уларнинг услуби бошқача.

"Реал" Зинедин Зидан қўл остида Марсело, Дани Карвахаль ва Тони Кроос ижросидаги қанотдан узатмаларга таяниб ўйнайди. Роналду эса узатмаларни голга айлантирарди. Азарнинг устун жиҳати - унинг дриблинги. Хавбек вазиятни ўзи якунлашдан кўра, сўнгги пасни беришни хуш кўради. Зинедин Зиданнинг вазифаси бельгиялик учун қулай услуб яратиш.

"Реал"нинг келажаги

Мадрид клуби трансфер ойнасида катта иш олиб боряпти. Испан клуби трансферларга 200 млн. евро сарфлаб бўлди: Эден Азар, Эдер Милитао, Лука Йович ва Родриго.

Энди нават Кристиан Эриксен ёки Поль Погбага.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

+8   
12 июн 14:54:36
_millionlar o'yini_
EL-KLASSIKOGA MAZMUN QAYTDI... OXIRGI EL-KLASSIKOLARNI ODAM KO'RGISI XAM KELMAY QOLGANDI...
+3   
12 июн 14:59:12
Realist.
Azarni anchadan beri kuzataman. Unda Krishtiano kabi yengikmaslik ruhiyati bor. Har ikkisi ham hech qachon mag‘lubiyatni tan olmidi.Eng muhumi bu ruhiyatni jamoaga, jamoadoshlarga singdira olishadi. Beshta transferdan ko‘ra bitta Azar yoki Ronaldu kabi futbolchi olgan maqul. Shubhasi borlar etibor bering Azar Belgiya tarkibida shunday "yuk ko‘taradiki" og‘ir o‘yinlarda bu ko‘rinadi. Yoki Krishtiano hech kimni o‘yini qopvushmagan payitda, u va jamoadoshlari o‘rtasida juda katta klass farqi ko‘ringan o‘yinlarda. Jamoa tortmaganda U jamoani ergashtira oladi bu juda qiyin! Messida bunday qobilyat yo‘q. U faqat o‘zi o‘ynedi. O‘xshamasa jamoa o‘ynolmasa qo‘l siltash oson. Jamoa zor o‘ynaganda qahramon bo‘lish oson. Mehnatni hamisha iqtidordan yuqori qo‘yaman. Mening falsafam shunday! Yetakchilik ma‘suliyati juda og‘ir yuk buni katta og‘ir o‘yinlarda Odil Ahmedov nigohlarida ko‘rganman. Ularni tenglashtirmoqchi masman. Uzun kament yozmiman devdim Azar majbur qildi. Omad hammaga!
+3   
12 июн 14:01:48
dr.anonim
Хақиқий Реални билмадиму лекин ФИФА 20 симуляторидаги Реал аниқ кучайяди))))
+1   
12 июн 14:37:41
CR7
Bobonur93 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нечинчи номерди берилди малумот берила
Бельгиялик ярим ҳимоячи "Реал"да 7-рақамда ўйнайди
+1   
12 июн 14:23:39
Bobonur93
Нечинчи номерди берилди малумот берила
+1   
12 июн 14:09:59
Real (haqiqiy muxlis)
Olģa Real
+1   
12 июн 14:09:46
Muhammad Doniyorov
Бемалол айтиш мумкин Эден Азар реалнинг янги етакчиси бўлади
   
12 июн 19:47:42
ФК Тулуза
Роналдунинг ўрнини боса олмайди, унга барқарорлик етишмайди, олдиндан ноғора чалмаслик керак
   
12 июн 16:36:30
Абдуллаев
Realist. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Azarni anchadan beri kuzataman. Unda Krishtiano kabi yengikmaslik ruhiyati bor. Har ikkisi ham hech qachon mag‘lubiyatni tan olmidi.Eng muhumi bu ruhiyatni jamoaga, jamoadoshlarga singdira olishadi. Beshta transferdan ko‘ra bitta Azar yoki Ronaldu kabi futbolchi olgan maqul. Shubhasi borlar etibor bering Azar Belgiya tarkibida shunday "yuk ko‘taradiki" og‘ir o‘yinlarda bu ko‘rinadi. Yoki Krishtiano hech kimni o‘yini qopvushmagan payitda, u va jamoadoshlari o‘rtasida juda katta klass farqi ko‘ringan o‘yinlarda. Jamoa tortmaganda U jamoani ergashtira oladi bu juda qiyin! Messida bunday qobilyat yo‘q. U faqat o‘zi o‘ynedi. O‘xshamasa jamoa o‘ynolmasa qo‘l siltash oson. Jamoa zor o‘ynaganda qahramon bo‘lish oson. Mehnatni hamisha iqtidordan yuqori qo‘yaman. Mening falsafam shunday! Yetakchilik ma‘suliyati juda og‘ir yuk buni katta og‘ir o‘yinlarda Odil Ahmedov nigohlarida ko‘rganman. Ularni tenglashtirmoqchi masman. Uzun kament yozmiman devdim Azar majbur qildi. Omad hammaga!
Özïng kimsan u falsafeng nima senï körinib turibdi real muxlisasisan messi priçóm bu yerda unï qöshasan ronaldu bilan messïni ahmoq odam tenglashtiradï kötiyni qïsb fanatlik qilovirda urush ciqaradigan birovni xamiyatiga tegadigan kament yozme
   
12 июн 16:36:17

12 июн 16:32:07
Jasurbek07
Погба керакмас
   
12 июн 16:04:07
YOCUB SANAEV
Omat HAZAR SUPER
   
12 июн 15:27:46
ELCAPITANО
Realning oyin uslubi o'zgaradi manimcha oldinlari tezkor hujim qanotdagilar juda tez o'ynardi kelasi yili markazdan oldinroqqa Azar Vinusius Banzema Yovich Asensio bulardan tortasini oldingi chiziqqa joylash uchun taktikani o'zgartirsa kerak 4-2-1-3 ikkita tayanch yarim himoyachi oldida Azar va oldinda hujimda Junior Yovich Benzema Asensio shularning uchtasi o'ynasa kerak variantlar ko'payadi agar Erikson yoki Pogba kelsa...? Pogbadan Erikson yahshiro chunki pass berishda va maydonni oqish tartib intizomda Erikson yetakchi
   
12 июн 14:38:52
M.YU cr7
Bobonur93 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нечинчи номерди берилди малумот берила
7chi raqamni oldi
   
12 июн 14:09:43
Real (haqiqiy muxlis)
Olģa Real
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг