Азар: "Менга машғулотлар ўтказиш ёқмасди"

Aziz Tukhtamuradov
19 окт 2023, 08:37
Эден Азар футболчилик фаолиятини якунлаганига изоҳ берди.

"Бу қарор қийин бўлди дея олмайман. Аммо осон ҳам бўлмади. Мен анчадан бери бу ҳақида ўйлаётгандим. Футболдан ташқарида ишларим кўп, шунинг учун хотиржамлик билан қарор қабул қилдим. 

Терма жамоадаги фаолиятимни якунлаганимда бу ҳақида ўйлаб юрардим. "Реал"да қийин даврни бошдан ўтказдим. Пул учун қаергадир кетишни истамадим. Бу тўғри қарор эди. Менга машғулотлар ёқмасди ва... мен бошқа ўйнамадим", - деди Азар.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: L’avenir