Азар дебюти ҳақида фикр билдирди
15 сен 2019 12:53
Янгиликлар
Азар дебюти ҳақида фикр билдирди
"Реал" футболчиси Эден Азар ЛаЛига доирасида "Леванте"га қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Реал" таркибида "Сантьяго Бернабеу"да ўйнашни орзу қилардим. Бундан ижобий ва ёқимли ҳиссиётлар қолди. Футболдан ва жамоадошларимнинг ўйинларидан завқ олишни, чиройли ўйинлар кўрсатишни истайман. Буюк стадионимизда ажойиб мухлислар бизни доимо қўллаб-қувватлаб келишган.
Дебютимдан жуда ҳам хурсандман, бу жамоага ғалаба олиб келганидан мамнунман. Жароҳатдан қайтгандан кейин олдинги ҳолатга қайтиш жуда қийин бўлади. Асосийси ғалаба ва биз буни уддаладик.
Икки дурангдан кейин ғалабага эришиш шарт эди. 3:2 қулай ҳисоб эмаслигини биламан. Ғалаба орқали ишончни ўзимизга қайтариб олардик. Олдинда ПСЖ ва "Севилья"га қарши муҳим ўйинлар бор. Биз бунга тайёрмиз", - деди бельгиялик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар