

"Голим ажойиб чиқди. Шу орқали биз кучли бўлган рақибимизни мағлуб этдик. "Энфилд"да ҳар доим меҳмон жамоага оғир бўлади. Бундай фантастик стадиондаги ғалаба эса барчага муҳимдир.
Икки кун олдин "Вест Хэм" билан дуранг ўйнагандик, шу боисдан натижа бизга ишончимизни қайтарди.
Фантастик ғалаба бўлди ва олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. Бу турнирни ютишни истаймиз. Ҳозир барчадан хурсандмиз", - деди Азар.



