

"Англия Премьер-лигасининг энг яхши 3 футболчиси - Кевин Де Брюйне, Муҳаммад Салоҳ ва Харри Кейн. Мен ўз овозимни Кевин Де Брюйнега берган бўлардим, чунки у энг кучлиси. Салоҳга ҳам овоз беришим мумкин эди, ахир у билан бир жамоада тўп сурганман, яқин дўстларимдан бири, у барибир ҳужумкор футболчи бўлиб қолади. Кевинда барча жиҳатлар бор, у ҳимояга ҳам қайтади, чиройли паслар беради ва асосий учрашувларда голлар ура олади", - деди Азар.




